МАКТАБГАЧА ТАЪЛИМ ТАШКИЛОТИДА ОЧИҚ ЭШИКЛАР КУНИ
Thu, 22/08/2019 - 18:14Вилоят ҳокимининг топшириға биноан 5-августдан 5-сентябргача вилоятдаги барча мактабгача таълим ташкилотларида “Очиқ эшиклар куни” ўтказилиши белгиланган эди. Шу муносабат билан туманимиздаги мактабгача таълим ташкилотларида шаҳар Мактабгача таълим бўлими томонидан белгиланган жадвал асосида ушбу тадбир ўтказилмоқда. Куни кеча туманимиздаги мактабгача таълим ташкилотида ҳам “Очиқ эшиклар куни” бўлиб ўтди.