Туризмнинг барқарор ривожлантириш барчамизни мақсадимиздир
Wed, 14/08/2019 - 15:35Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 5 январдаги ПФ-5611-сонли Фармони ижросини таъминлаш ва республикамиз ичида ички туризмни ривожлантиришга қаратилган амалий ҳаракатлардан бирини Пастдарғом тумани Ҳавузак МФЙда яшовчи 1952 йилда туғилган нафақада бўлган фуқаро Қаршиев Уктам бобо ва Болтали МФЙ 1956 йилда туғилган нафақада бўлган фуқаро Рахимов Шарафиддинлар бошлади. Улар жорий йилнинг 15 август куни ўзларига тегишли велосипедларида йўлга чиқиб, Қорақалпоғистон Республикаси Нукус шаҳри томон йўл олади. Саёҳатчиларимизни йўллари равон бўлишини сўраб кўзатиб қолдик.