“Тепадан пастга” тамойили  амалда

Ўзбекистон Республикаси Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирининг ўринбосари Б.Парпиев Пастдарғом тумани ҳокимлигида туман мутасаддилари билан учрашув ўтказди.

Учрашувда 4 та сектор раҳбарлари, туман ҳокимининг ўринбосарлари, барча корхона ва ташкилот раҳбарлари иштирок этишди.

Йиғилишда Б.Парпиев сўзга чиқиб, аҳолини рози қилиш учун туманда ишчи гуруҳлари ташкил этиш, шунингдек, ҳар битта маҳаллаларда “Нуронийлар” ижтимоий фаол фуқаролардан иборат гуруҳларни шакллантириб, қайси маҳаллалада қанақа муаммо мавжудлигини аниқлаш ва белгиланган муддатларда бартараф этиш лозимлиги ҳақида тўхталиб, сектор раҳбарларига ва ҳар битта ташкилот раҳбарларига аҳоли мурожаатларидан келиб чиқиб, манзилли ва аниқ мақсадли ишлар қилиш лозимлиги тўғрисида таклифини билдирди.

Ташриф давомида мавжуд муаммо ва камчиликлар атрофлича ўрганилиб, туман мутасаддиларга маҳаллалар инфратузилмаси, оилалар муаммоларини манзилли ўрганиш ва уларга жойида ечим топиш бўйича зарур топшириқлар берилди.

Жумладан, Республика Ишчи гуруҳи томонидан, кўп миллатли  1 сектордаги “Пахтакор” маҳалласидаги  “Янги ҳаёт” массивида қурилган Ижтимоий уйда яшаётган “Ёшлар” ва “ Аёллар дафтари” да рўйхатда турган Атауллаева Очилтош, Эшназарова Мавжуда, Сафарова Шоира, Жураева Камолаларнинг ҳолидан хабар олиниб, уларга 4 та тикув машинаси ва 2 та теливизор топширилди.

 2-сектор ҳудудида жойлашган “Камолот” МФЙ да 1,5 км таъмирталаб ички йўлларга шағал тош ётқизилди. 1-сектор ҳудудида жойлашган “Беклар” МФЙ да кам таъминланган “темир дафтар”да рўйхатда турган Болтаева Шаҳнозанинг хонадонига ташриф буюриб, 1,2 тонна кўмир ажратилди. 3-сектор ҳудудидаги Хончорбоғ маҳалласида яшовчи 106 нафар аҳоли хонадонларига газ баллонлари алмаштирилди. 4-сектор ҳудудидаги Торариқ МФЙ да симёғочларга 2,5 км кабеллар ўрнатилди.

2015-2021 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM