Тумандошимиз чемпион болди.

Паст Дарғомлик Диёра Келдиёрова Туркиянинг Анталия шаҳрида ўтказилаётган спорт мусобақасида спорнинг дзюдо тури бўйича чемпион бўлди. Унинг шарафига ватанимиз мадхияси янгради.

-52 килограмм вазн тоифасидаги беллашувларда юртимиз шарафини ҳимоя қилган пастдарғомлик Диёра Келдиёрова финал учрашувини якунлади.
Кадетлар ўртасида жаҳон чемпиони ҳисобланган Диёра олтин медаль учун кечган беллашувда сўнгги Европа чемпионатининг бронза медали соҳибаси, испаниялик Эстрелла Шерифф Лопесга қарши татамига чиқди. Диёра тажриба бобида бироз устунроқ бўлган Эстреллани мағлубиятга учратиб, Aнталия "Катта Дубулға" турнири ғолибасига айланди.
Диёра Келдиёрова аёллар дзюдоси бўйича тарихни янгилай олди. Гулноза Матниязова Тошкент ва Тбилиси "Катта Дубулға" турнирларида бронза медалини қўлга киритганди. Диёра эса ўзбекистонлик дзюдочи қизлар орасида илк бор "Катта Дубулға" турнирининг финалида татамига чиқди.
Д.Келдиёрова олтин медаль билан бирга қимматли 1000 рейтинг очкосига ҳам эга бўлди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM