Пастдарғомда ғўза орасига соя экилмоқда. Мақсад ердан унумли фойдаланиш 

Жорий йил  Пастдарғомда  фермерлар ердан унумли фойдаланиши,  даромадини  орттириши учун  бу йил тажриба асосида  1000  гектар  ерга  90×90  схемада  чигит  ҳамда унга  ёндош  соя  ўсимлигини  экиш  мўлжалланмоқда. 

Таъкидланишича,  мазкур ўсимликдан  22  фоизгача  ёғ  ишлаб чиқариш мумкин.  Шу  ўринда  савол  туғилади.  Ғўза билан бир вақтда  экилган  соя  ёндош экин  ривожланишига халақит    қилмайдими?

Мутахассислар  фикрига кўра,   пахта очилиб  улгургунча,  шу  даланинг  ўзидан  соя ҳосили  фермер учун қўшимча  даромад  олиш учун  яна  бир манба  бўлади.

Илм массивидаги "Шахриёр Аббос  чорвалари"  фермер  хўжалиги даласида  чигит ва сояни бир вақтда  экиб  ундирилиши,  агротехникаси  билан  боғлиқ  масалаларга  доир  семинарда  экиш жараёни  мутахассислар  фермерларга  тушунчалар ҳам  беришди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM