Ердан даромад олган ёшларнинг бири фермер бўлмоқчи

Мамлакатимизда ёшларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларнинг таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун барча имкониятлар яратилган. Айниқса, бугун уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, бандлигини таъминлаш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

- Ёшларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсадида "Ёшлар дафтари"ни шакллантириш учун ҳудуддаги йигит-қизлар орасида анкета сўровнома ўтказилди. Ишсизлик муаммосидан қийналган 24 нафар ёшлар мазкур дафтарга қайд этилди ва уларнинг банд­лигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ишсиз ёшларнинг 23 нафарига "Чортут" фермер хўжалигидан "Ҳар бир ёшга бир гектар" лойиҳаси доирасида 25 сотихдан ер ажратилди. Бир нафарига эса тикув машинаси олиб бердик. Ҳозир деҳқонларнинг ўгитини олган ёшлар етиштирган картошка, помидор, бодринг, ловия сингари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўриб ҳавасингиз келади. Кўпчилиги ҳозир биринчи ҳосилни йиғиштириб олиб, такрорий экин экиб парваришлаяпти. Тикув машинаси олган Холмўминова Сарвиноз ҳам бугун тикиш-бичишни анча йўлга қўйиб олган. Меҳнати ортидан рўзғорига ба­рака олиб кираяпти, - деди Ка­молот маҳалла фуқаролар йиғини томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича раис ўринбосари Хайринисо Турдиева.

- Касб-ҳунар коллежини тугатиб, мутахассислигим бўйича ишга жойлаша олмадим, - деди Маъмура Абдумўминова. Пандемия шароитида ишсизликдан қийналиб, тушкун ҳолатда пайтим, эрта баҳор "Чортут" фермер хўжалиги даласидан 25 сотих ер ажратилди. Оиламдагилар учун ҳам бу жуда қўл келди. Биргалашиб бир қарич ҳам ерни бўш қўймадик. Картошка, ловия ҳамда унинг орасига маккажўхори, бақлажон, булғор қалампири ва бошқа сабзавотлар экиб, парваришладик. 10-15 сотих чамасида ерга экилган картошкадан ўртача 3-4 тонна ҳосил олдик. Рўзғордан ортганини бозорга чиқариб, оила бюджетига 5-6 миллион даромад киритдик. Бўшаган майдонга серҳосил бодринг уруғидан экдик. Шу кунларда юмушлардан ортиб, бозорга ўз маҳсулотларимиздан чиқараяпмиз.

Ҳа, боболаримиз "Ерни умрини ўтказма. Сидқидилдан меҳнат қил, шунда тупроқнинг олтинга тенг эканлигини англаб етасан," - деб бежизга айтишмайди. Экинлар парваришини бир-бир кўздан кечириб, деҳқончиликдан келадиган даромадни ўзича хомчўт қилган Маъмуранинг орзуманд қалби қувончга тўлди.

- Ҳар бир экиннинг "тилига" тушуниб олдим. Келгусида мева-сабзавотчиликка мўлжалланган фермер хўжалиги ташкил этиш ниятим бор, - деди у.

Гули пошша.Мамлакатимизда ёшларга алоҳида эътибор қаратилмоқда. Уларнинг таълим-тарбия олиши, касб-ҳунар эгаллаши учун барча имкониятлар яратилган. Айниқса, бугун уларнинг бўш вақтларини мазмунли ўтказиш, бандлигини таъминлаш борасида зарур чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

- Ёшларни қийнаб келаётган масалаларга ечим топиш мақсадида "Ёшлар дафтари"ни шакллантириш учун ҳудуддаги йигит-қизлар орасида анкета сўровнома ўтказилди. Ишсизлик муаммосидан қийналган 24 нафар ёшлар мазкур дафтарга қайд этилди ва уларнинг банд­лигини таъминлашга алоҳида эътибор қаратилди. Ишсиз ёшларнинг 23 нафарига "Чортут" фермер хўжалигидан "Ҳар бир ёшга бир гектар" лойиҳаси доирасида 25 сотихдан ер ажратилди. Бир нафарига эса тикув машинаси олиб бердик. Ҳозир деҳқонларнинг ўгитини олган ёшлар етиштирган картошка, помидор, бодринг, ловия сингари қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини кўриб ҳавасингиз келади. Кўпчилиги ҳозир биринчи ҳосилни йиғиштириб олиб, такрорий экин экиб парваришлаяпти. Тикув машинаси олган Холмўминова Сарвиноз ҳам бугун тикиш-бичишни анча йўлга қўйиб олган. Меҳнати ортидан рўзғорига ба­рака олиб кираяпти, - деди Ка­молот маҳалла фуқаролар йиғини томорқа ва тадбиркорлик масалалари бўйича раис ўринбосари Хайринисо Турдиева.

- Касб-ҳунар коллежини тугатиб, мутахассислигим бўйича ишга жойлаша олмадим, - деди Маъмура Абдумўминова. Пандемия шароитида ишсизликдан қийналиб, тушкун ҳолатда пайтим, эрта баҳор "Чортут" фермер хўжалиги даласидан 25 сотих ер ажратилди. Оиламдагилар учун ҳам бу жуда қўл келди. Биргалашиб бир қарич ҳам ерни бўш қўймадик. Картошка, ловия ҳамда унинг орасига маккажўхори, бақлажон, булғор қалампири ва бошқа сабзавотлар экиб, парваришладик. 10-15 сотих чамасида ерга экилган картошкадан ўртача 3-4 тонна ҳосил олдик. Рўзғордан ортганини бозорга чиқариб, оила бюджетига 5-6 миллион даромад киритдик. Бўшаган майдонга серҳосил бодринг уруғидан экдик. Шу кунларда юмушлардан ортиб, бозорга ўз маҳсулотларимиздан чиқараяпмиз.

Ҳа, боболаримиз "Ерни умрини ўтказма. Сидқидилдан меҳнат қил, шунда тупроқнинг олтинга тенг эканлигини англаб етасан," - деб бежизга айтишмайди. Экинлар парваришини бир-бир кўздан кечириб, деҳқончиликдан келадиган даромадни ўзича хомчўт қилган Маъмуранинг орзуманд қалби қувончга тўлди.

- Ҳар бир экиннинг "тилига" тушуниб олдим. Келгусида мева-сабзавотчиликка мўлжалланган фермер хўжалиги ташкил этиш ниятим бор, - деди у.

Гули пошша.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM