«Чоршанба Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси" куни

Пастдарғом туман фавқулодда вазиятлар бўлимида «Чоршанба Фавқулодда вазиятларнинг олдини олиш ва ёнғинлар профилактикаси" куни муносабати билан туман фавқулодда вазиятлар бўлими ходимлари, туман газ таъминот бўлими, электр тармоқлари корхонаси, ёнғинга қарши курашиш жамияти ходимлари ва ҳамкор ташкилотлар иштирокида аҳоли ўртасида ис газидан захарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши, фавқулодда вазиятлар ва ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш бўйича  эрталабки йўриқнома ўтказилди.

Тадбирда сўнг мутасаддилар Самарқанд, Галатут, Турон,  Боғишамол маҳалла фуқаролар йиғинларидаги 573 та хонадон ҳамда туманда жойлашган 3 та давлат объектларида бўлиб, яшовчи фуқаролар ҳамда ишчи-хизматчилар ўртасида ис газидан захарланиш, газ-ҳаво аралашмасининг чақнаши, фавқулодда вазиятларнинг ва ёнғинлар билан боғлиқ бахтсиз ходисаларнинг олдини олиш бўйича тушунчалар берилди.

 

С. Отамуродов,
Пастдарғом туман ФВБ П ва НБ инспектори, катта сержант.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM