Паст Дарғом ФВБ огоҳлантиради

Паст Дарғом тумани ФВБ ходимлари томонидан ҳар ҳафтанинг чоршанба куни фавқулодда вазиятларни олдини олиш ёнғинлар профилактикасига оид чора-тадбирлар амалга оширилмоқда.

Жорий йил 7 ой мобайнида туманимизда 56 та ёнғин содир бўлган. Айнан шу ёнғинлар натижада 8 миллиард сўмдан ошиқ аҳоли мол-мулкига, уй-жойига жиддий шикаст етган. Ёнғинларнинг содир бўлишида асосий сабаблар иситиш печларидан нотўғри фойдаланиш, электр тармоқлари носозлигидир.

Шундай экан, ўзингиз ва яқинларингиз ҳаётини, уй-жойингизни ёнғиндан асраш мақсадида ёнғин хавфсизлиги қоидаларига амал қилишингизни сўраймиз:

 

— Уйда газ ҳидини сезсангиз, эшик ва деразаларни очиб, хонани шамоллатиб, бу ҳақда зудлик билан газ идорасига 104 рақами орқали хабар беринг.

— Гугурт чақманг, чироқни ёқманг. Уйдан чиқиб кетаётганда, электр иситкич ва газ ускуналарини ўчиришни унутманг.

— Иситиш печлари ва уларнинг тутун чиқиш мўрилари яроқлилигини куз-қиш мавсуми олдидан кўрикдан ўтказинг. Тутун чиқиш мўриларини атрофи камида 1 метр айланасига тахта ва бошқа  ёнувчи нарсалардан узоқда жойлаштиринг.

— Ёш болаларни уйда назоратсиз қолдирманг. Уларга электр ва газ асбобларидан фойдаланишни буюрманг.

— Маҳалла ва уйларга олиб борувчи  кўчаларни   сунъий тўсиқлар  билан тўсиб қўйманг.

— Яшаш уйларида газ печларини белгиланмаган жойларга ўрнатманг. Уйларда носоз, ишга яроқсиз ва ишлаш муддати ўтиб кетган, синовдан ўтмаган маиший газ баллонларидан фойдаланманг.

— Агар қозонда ёғ ёниб кетса, унга сув сепмасдан, қоп-қоқни ёпиш керак.

— Телевизор ва бошқа электр асбобларида ёнғин содир бўлса, биринчи навбатда, уларни электр манбаидан ўчиринг.

— Давлат стандартига мос бўлмаган, камин туридаги чет мамлакатларда ишлаб чиқарилган иситиш ускуналаридан фойдаланманг.

— Ностандарт ва қўлбола сақлагичлар ҳамда вақтинча  ўтказилган электр симларидан фойдаланманг. Электр симларини бурама ёки  қаттиқ тортилган ҳолда ўтказманг.  

— Розеткага бир вақтнинг ўзида  бир нечта маиший электр ускуналарининг уланишига  йўл қўйманг.

— Том чордоқларида сомон, ёқилғи-мой, тез ёнувчи нарсаларни сақламанг.

— Молхона ва ем-хашак сақлаш хоналаридаги ёритиш чироқлари ва электр симларини қоида талаблари асосида ўтказинг.

 

С.Абдуллаев,

Паст Дарғом туман ФВБ ва ФМ бўлинмаси бошлиғи, катта лейтенант.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM