Дарахт кесганлар жаримага тортилди

Пастдарғом туманидаги “Қобил қурувчи сервис” МЧЖ норасмий иш бошқарувчиси С.Хайруллаевнинг кўрсатмасига асосан тумандаги  21-умумий ўрта таълим мактабида Ўзбекистон Республикасининг “Табиатни муҳофаза қилиш тўғрисида”ги Қонуннинг 21-моддаси талабларига зид равишда 5 туп “Туя арча”лари ва 1 туп “Элдор қарағайи” дарахтлари ноқонуний кесилиб, ўсимлик дунёсига жами 17.150.000 сўм зарар етказилган.
Туман прокуратураси томонидан 30.08.2021 йилда С.Х.Хайруллаев ва мактабнинг ХИБДЎ Д.Эргашеваларга нисбатан МЖтКнинг 79-моддаси билан маъмурий жавобгарлик тўғрисида иш қўзғатилиб, ижро учун Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Пастдарғом туман инспекциясига юборилди. 
Шунингдек, ўсимлик дунёсига етказилган жами 17.150.000 сўмлик зарарни С.Хайруллаевдан мажбурий тартибда ундириш ҳақида фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судига даъво ариза киритилди.
Бундан ташқари, МЖтКнинг 261-моддаси талабларига зид равишда ушбу ҳолат бўйича бирор бир чоралар кўрилмасдан, асоссиз равишда тўпланган ҳужжатлар туман прокуратурасига юборилганлиги сабабли Экология ва атроф-муҳитни муҳофаза қилиш соҳасидаги назорат бўйича Пастдарғом туман инспекцияси бошлиғи Б.Нурмиҳаммедов, давлат инспекторлари С.Раимов ва И.Ҳабибовларга нисбатан интизомий ишлар қўзғатилиб, вилоят бошқармасига юборилди.

Пастдарғом туман прокуратураси

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM