Янги тиббиёт маркази иш бошлади

Пастдарғом туманининг Эски Жума маҳалласида янги барпо этилган “DIAGMED” диагностика ва даволаш хусусий тиббиёт  маркази иш бошлади.
Ушбу тиббиёт муассасасининг очилишига бағишланган тадбирда Туман ҳокими, сектор раҳбарлари ҳамда кенг жамоатчилик вакиллари иштирок этди. 
Тадбирда туман ҳокими Шунқор Худайбердиев сўзга чиқиб,  мамлакатимизда аҳоли саломатлигини муҳофаза қилиш, тиббий хизмат сифати ва самарадорлигини ошириш, хусусий тиббий муассасалар фаолиятини қўллаб-қувватлаш борасида кенг кўламли ишлар олиб борилаётганлиги таъкидлади.
Шундан сўнг тадбир иштирокчилари муассаса имкониятлари билан танишди.
“DIAGMED” диагностика ва даволаш хусусий тиббиёт  маркази  умумий лойиҳа қиймати 4 миллиард сўм бўлиб,  шундан 1 миллиард 750 миллион сўми тадбиркорнинг ўз маблағлари қолган 2 миллиард 250 миллион сўми кредит маблағлари ҳисобига барпо этилди.
Ушбу тиббиёт марказида туманимизда ягона бўлган ЛОР комбайни, УЗИ ультратовушли аппарати учун доплерография, ЭХО кардиограммаси қурилмалари мавжуд.
Шунингдек, рангли Ренген аппарати, тўлиқ автоматлаштирилган лаборатория, калпоскопия, ЭЭГ, ЭКГ аппаратлари стационар шароитда  даволаниш учун  50 ўринга мўлжалланган 25 та барча шарт шароитлари яратилган хоналар мавжуд.
Мижозларга сифатли хизмат кўрсатиш учун замонавий физиотерпаия ва массажхоналари барча керакли жиҳозлар билан жиҳозланган.
Ушбу муассасанинг ишга тушиши муносабати билан туманимизнинг 20 нафар аҳолиси доимий иш билан таъминланади. Бундан кўриниб турибдики, ушбу корхонанинг ишга тушиши фақатгина бюджет маблағларини иқтисод қилинишига эмас балки туманимиз маҳаллий бюджетига қўшимча даромад ҳам туширилишига замин яратилади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM