Шавкат Мирзиёев бу ҳафта Тожикистонга боради

16-17 сентябрь кунлари Шавкат Мирзиёев Тожикистон пойтахти Душанбе шаҳрида Шанхай ҳамкорлик ташкилотига аъзо давлатлар раҳбарлари кенгашининг навбатдаги йиғилишида иштирок этади. Бу ҳақда Президент матбуот котиби Шерзод Асадов брифингда маълум қилди.

Ўтган йил ШҲТ саммити пандемия сабабли онлайн форматда ўтказилган эди, бу сафар давлат раҳбарлари бевосита учрашадилар.

Саммитнинг биринчи куни, 16 сентябрда давлат раҳбари ташкилотга раислик қилаётган Тожикистон президенти Эмомали Раҳмон, Россия президенти Владимир Путин ва Покистон бош вазири Имрон Хон билан, 17 сентябрь куни эса Эрон президенти Иброҳим Раисий билан икки томонлама учрашувлар ўтказади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM