Пахтакордаги 50 та хонадонда тез кунларда ичимлик суви муаммоси бартараф этилади

Пастдарғом туман Пахтакор маҳалласида аҳолини ичимлик суви билан таъминловчи янги сув минораси қурилган бўлиб, аҳолининг катта қисми сув билан таъминланган. Ушбу маҳалланинг Исломобод қишлоғида яшовчи 50 та хонадонга сув тармоқлари тортилмаган. Айни пайтда  туман сувтаъминот корхонаси томонидан юқоридаги 50 хонадонга сув тармоғи тортиш бўйича амалий ишлар олиб борилмоқда. Тез кунларда ушбу хонадонларда яшовчи фуқаролар ҳам сувли бўлади.

Сув таъминот” МЧЖ Пастдарғом туман бўлими.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM