Мажбурий ижро ҳаракатлари суд қарорига кўра, амалга оширилган

Жорий йилнинг 27 октябрь куни Ижтимоий тармоқларда "МИБ ходимлари нима учун тадбиркорларнинг савдо дўконларини бузишдан олдин уларни рози қилмаган?" деган мазмундаги видео хабар тарқатилди.

Унда, Самарқанд вилояти Пастдарғом туманидаги “Пастдарғом буюм савдо” масъулияти чекланган жамиятдаги тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланувчи фуқаролар МИБ Пастдарғом туман бўлими томонидан дўконлар бузилаётгани ва мазкур ҳолат бўйича қонуний чора кўришни сўраган.

Айтиш керакки, суд томонидан қабул қилинган қарорлар кимнингдир қонуний манфаати учун қабул қилинса, бошқа тарафлар бундан норози бўлиши ҳам табиий.

Айнан, суд қарорига кўра, ноқонуний деб топилган, бино, қурилмани бузилиши, ёки мажбурий тартибда фуқароларни чиқариш каби мажбурий ижро ҳаракатлари МИБ ходимлари учун ҳам осон кечмайди. Юқоридаги видео хабар бўйича ҳам ўрганиш ишлари ўтказилди.

Маълум бўлишича, фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг қарорларига (12.10.2020, 07.10.2020 ва 11.12.2020 йиллардаги) қарорига асосан “Пастдарғом буюм савдо” МЧЖ.нинг 13-1Б-блок 2-қаватида жойлашган даъвогар Ф.Р.га тегишли савдо дўконидан -  жавобгарлар Х.Ж., Р.А. ва Ш.П.ларни мажбурий тартибда чиқариш ва ушбу жойда қурилган (13-1Б-блок 2-қавати) енгил конструкцияли савдо дўконларини уларнинг ҳисобидан буздириши белгиланган.

Шунингдек,  ушбу суднинг 14.12.2020 йилдаги қарорига асосан “Пастдарғом буюм савдо” МЧЖ.нинг 13-1Б-блок 2-қаватида жойлашган даъвогар З.Қ. га тегишли савдо дўконидан -  жавобгар Д.А.ни мажбурий тартибда чиқариш ва ушбу жойда қурилган (13-1Б-блок 2-қавати) енгил конструкцияли савдо дўконларини уларнинг ҳисобидан буздириши белгиланган.

Мазкур ижро ҳужжати юзасидан Бюронинг Пастдарғом туман бўлими томонидан ижро ҳужжатида кўрсатилган талабларни бажариш учун жавобгарларга Қонунда белгиланган 15 кунлик ихтиёрий муддат берилган.

Шундан сўнг, фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 18.01.2021 йилдаги ажримига асосан ушбу ижро ҳужжатлари юзасидан ижро ҳаракатлари вақтинчалик тўхтатилган.

Кейинчалик, фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг 20.08.2021 йилдаги ажрим билан юқорида кўрсатилган ижро ҳужжатлари бўйича ижро ҳаракатларини давом эттириш белгиланган ва ижрони таъминлаш юзасидан мажбурий ижро ҳаракатларига киришилган.

Бюронинг Пастдарғом туман бўлими давлат ижрочилари томонидан 08.09.2021 йилдаги ижро жараёнида, тегишли идоралар манзилга етиб келмаганлиги сабабли, ижро ҳаракатлари бошқа кунга қолдирилган.

Шундан сўнг, 15.09.2021 йилдаги мажбурий ижро ҳаракатлари даврида қарздорлар Х.Ж., Р.А., Д.А. ва Ш.П. лар кўрсатилган савдо дўконларидан мажбурий тартибда чиқартирилган ва ноқонурий қурилмалар буздирилиб, тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилган.

Бугунги кунда “Пастдарғом буюм савдо” МЧЖ.нинг 13-блок 2-қаватида жойлашган савдо дўконларидан қарздорларни чиқариш ва бузиш билан боғлиқ жами 11 та ижро ҳужжати ижроси тўлиқ таъминланган.

Ижро ҳаракатлари даврида ходимлар томонидан фуқароларга нисбатан ҳеч қандай ножўя хатти-ҳаракатлар содир этилмаган ва бирорта мансабдорнинг кўрсатмаси билан амалга оширилмаган.

Мажбурий ижро бюроси Самарқанд вилоят бошқармаси.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM