Тадбиркор фойдасига 135 миллион  сўм қарздорлик ундирилди

Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими иш юритувига Тошкент туманлараро иқтисодий суднинг 2021 йил 8 июндаги қарори билан “Perfect Diagnostic” масъулияти чекланган жамиятидан ундирувчи – “Asaka Trans Leasing” масъулияти чекланган жамияти фойдасига мавжуд 135 миллион  765 минг сўм қарздорликни ундириш тўғрисидаги ижро ҳужжати келиб тушган.

Мазкур ижро ҳужжати Ўзбекистон Республикаси “Суд ҳужжатлари ва бошқа органлар ҳужжатларини ижро этиш тўғрисида”ги Қонуннинг 23-моддасига асосан ижро иши юритуви қўзғатилган ва ижро иши юритилган ва кўчмас мулклари аниқланиб таъқиқ қўйилган.

Олиб борилган ижро ҳаракатлари давомида қарздор томонидан 135 миллион   765 минг сўм қарздорлик ундирувчи фойдасига ва 1 миллион  374 минг сўм давлат божи ундирилди.

Соҳиб ЗИЯТОВ, Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом туман бўлими давлат ижрочиси.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM