Азиз қизалоғим Диёра Келдиёрова!

Мен сизнинг Парижда ўтказилаётган дзюдо бўйича жаҳон чемпионатида олтин медални қўлга киритганингизни эшитиб, роса шодландим! Сизни спортда эришган ушбу навбатдаги мувоффақият билан қутлайман. Спортда эришган ҳар бир ғалабангиз биз пастдарғомликлар учун ғурур ва фахр туйғусини беради. 

Мана шундай шижоатли, қўрқмас, айни пайтда дилбар спортчи қизни вояга етказган Диёранинг отаси Мардонов Бахтиёр, онаси Шарипова Дилором ҳамда унинг маҳоратли спортчи бўлиб етишишида устозлик меҳр ва меҳнатини аямаган Халиқова Хуршидага ўз миннатдорчилигимни билдираман.   

Шу ўринда туманимизнинг қолган ёшлари ҳамда уларнинг ота-оналаридан ҳам илмда, спортда мана шундай улкан ютуқларга эришиши ва бу йўлда тинимсиз интилиб, меҳнат қилишларини сўраб қолман.

Ҳурмат билан, 
Пастдарғом тумани ҳокими Шунқор Худайбердиев.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM