✅"9-декабр- Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" 

Жорий йилнинг 4 ноябрь куни Ўзбекистон Республикаси Коррупцияга қарши курашиш миллий Кенгаши раиси Т.Нарбаева томонидан "9-декабр Халқаро коррупцияга қарши курашиш куни" га бағишланган "Аксилкоррупция ҳафталиги" эълон қилинган эди. 

Ушбу ҳафталик доирасида, бир қатор ўтказилиши лозим бўлган тадбирлар режаси белгилаб берилган эди. 

Режага мувофиқ, бугун Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш вазирлиги Комплекс назорат ва ички аудит хизмати бошқармаси Самарқанд вилояти бўйича масъул ходими Ф.Мирзаев  томонидан Пастдарғом туманида "Коррупция- ривожланишимизга тўсиқ", мавзусида давра суҳбати ташкил этилди. 

Давра суҳбатида,  Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлими ҳамда фуқаролар йиғинлари ходимлари ўртасида  коррупцион хавф-хатарларнинг олдини олиш ва бартараф этиш ҳамда  қонун бузилишларга йўл қўймаслик борасида тушунчалар берилди. 

Мазкур учрашувда, туман Маҳалла ва оилани қўллаб-қувватлаш бўлимининг раҳбар ва ходимлари, маҳалла фуқаролар йиғини раислари ва унинг ўринбосарлари ҳамда туман  Адлия, ИИБ, туман ҳокимлиги диний ташкилотлар билан ишлаш бўйича масъул ходими ва бошқа ҳамкор ташкилотлар иштирок этишди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM