Ота алимент тўлови ўрнига уй ҳадя қилди

 

Мажбурий ижро бюроси Пастдарғом тумани бўлими томонидан олиб борилган тушунтириш ва тарғибот тадбиридан сўнг ота фарзанди учун вояга етгунга қадар ҳисобланган қарз ўрнига ҳовли ҳадя қилди.

Аниқланишича, фуқаролик ишлари бўйича Пастдарғом туман судининг қарорига кўра, қарздор Ф.Ф.дан ундирувчи А.А. фойдасига икки нафар фарзанди моддий таъминоти ундириш белгиланган эди. Мазкур ижро ҳужжати бюронинг туман бўлими иш юритувига олинган ва қарор қабул қилиниб, тарафларга юборилган.

Ф.Ф. алиментни ўз вақтида тўлаши бўйича огоҳлантирилган ва ўз вақтида тўлаб келаётган эди. Унга навбатдаги тарғиботда амалдаги қонунчиликка кўра, алиментни вояга етгунга қадар пул ёки мол-мулк шаклда берилиши мумкинлиги тушунтирилди.
Тушунтиришлардан сўнг у ариза билан мурожаат этиб, фарзандларининг 18 ёшгача бўлган давр учун алимент маблағини ҳисоблаб беришни сўради ва алимент қарздорлиги ўрнига уй туҳфа этди.

Ундирувчининг аризаси, тушунтириш хати ва натариус келишувга асосан ижро ҳужжати Қонуннинг 40-моддаси 1-қисмига асосан тамомланди.

Мажбурий ижро бюроси
Пастдарғом туман бўлими

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM