2021 йилда 80 нафари юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тикланди.

Пастдарғом туман ҳокимлигида  “Асосий мақсад адолатли ва қонун устиворлигини таъминлаш. Бу борада туманда амалга оширилаётган ишлар” мавзусида матбуот анжумани бўлиб ўтди.
Унда Туман ҳокими Шунқор Худайбердиев, тегишли ташкилот ходимлари ва соҳага тегишли мутахассислар, оммавий ахборот воситалари вакиллари иштирок этди.
Таъкидландики,  бугун туман прокуратураси томонидан ҳудудда қонун устуворлиги, жиноятчиликни олдини олиш, жазо муқаррарлигини таъминлаш ва қонунчиликни мустаҳкамлаш борасида қонунчилик аҳволидан келиб чиқиб, Республика Президенти Фармонлари ва Ҳукумат қарорлари ижросига эътибор қаратган ҳолда, Республика ва вилоят прокуратураси ҳайъат мажлиси қарорлари, кўрсатмалари ҳамда Республика Бош прокурорининг буйруқлари талабларига қатъий амал қилиб, ижросини таъминлаш борасида прокурорлик назорати фаолиятида 2021 йилнинг 12 ойида бир қатор ишлар амалга оширилган.
Хусусан, прокуратура органларининг асосий вазифалари қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ҳамда  эркинликларини жамият ва давлатнинг қонун билан қўриқланадиган манфаатларини ҳимоя қилиш, ҳуқуқбузарликни олдини олиш, профилактика қилишдан иборат эканлиги алоҳида кўрсатиб ўтилганлигидан келиб чиқиб, ҳудудда қонун устуворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш борасида амалга оширилаётган тадбирлар самарадорлигини янада ошириш мақсадида авваламбор фуқароларнинг ҳуқуқий билими, маданияти ва онгини оширишга, прокурор назоратининг барча соҳаларида аниқланган қонун бузилишларга муносабат билдириш билан чекланиб қолмасдан, балки уларнинг туб сабабларини аниқлаш, бартараф этиш, биринчи навбатда, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ҳамда профилактика чораларини таъсирчанлигини оширишга асосий  эътибор қаратилган.
Туман прокуратурасининг 2021 йил фаолияти давомида жами
82 маротаба ўтказилган бўлиб, 347 та қонунбузилиш ҳолатлари аниқланган ва ушбу қонунбузилишларга нисбатан 862 та прокурор назорати ҳужжатлари қўлланилган, жумладан, қонунга зид равишда чиқарилган ҳуқуқий ҳужжатларга 240 та протестлар келтирилган, шундан 72 таси бекор қилинган бўлса, 152 таси қонунга мувофиқ ўзгартирилган, қонунбузилишлар, уларнинг келиб чиқиш сабаблари ва бунга имконият яратиб бераётган шарт-шароитларни бартараф этиш тўғрисида 121 та тақдимномалар киритилган, қонун бузилиши ҳолатларига йўл қўймаслик хусусида 88 нафар шахслар огоҳлантирилган, 306 та қарор лойиҳалари тайёрланган, 361 нафар шахслар интизомий, 457 нафар шахслар маъмурий жавобгарликка тортилган, 519088 минг сўмлик етказилган зарарлар ихтиёрий ундирилган, фуқаролик судларига 810012 минг сўмлик зарарларни мажбурий ундириш юзасидан 101 та, иқтисодий судга
147822 минг сўмлик зарарларни ундириш юзасидан эса 6 та даъво аризалар киритилган, қўпол қонунбузилиш ҳолатлари юзасидан 21 та жиноят ишлари қўзғатилган, амалга оширилган ишлар натижасига кўра жами 321 нафар, шундан 80 нафари юридик шахсларнинг бузилган ҳуқуқлари тиклаб берилган.      
Туман прокуратураси томонидан Республика Президенти Фармонлари ва Ҳукумат қарорлари ижросига эътибор қаратган ҳолда, Республика ва вилоят прокуратураси ҳайъат мажлиси қарорлари, кўрсатмалари ҳамда Республика Бош прокурорининг буйруқлари талабларидан келиб чиқиб, ҳудудда қонун устиворлигини таъминлаш, қонунийликни мустаҳкамлаш, фуқароларнинг ҳуқуқ ва эркинликларини муҳофаза қилиш, жиноятчилик ҳамда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ҳуқуқ-тарғиботни мустаҳкамлаш, аҳоли тинчлиги ва осойишталигини сақлаш чоралари кўриб борилади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM