“Аёлни эъзозлаш-эзгулик ва адолат мезони” ғояси остида учрашув бўлиб ўтди.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2022 йил 19 февралдаги “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги”га тайёргарлик кўриш ва уни юқори савияда ўтказиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги 10-сонли баёни билан тасдиқланган 2022 йилнинг 3-10 март кунлари “Аёлни эъзозлаш-эзгулик ва адолат мезони” деган бош ғояни ўзида мужассам этган “Хотин-қизларни эъзозлаш ҳафталиги”ни ўтказиш бўйича чора-тадбирлар Дастурининг ижросини таъминлаш мақсадида, Пастдарғом тумани Зулфия номидаги Давлат мукофоти совриндорларининг 1-сектор ҳудудидаги 23-сонли мусиқа ва санъат мактаби ва 2-сектори ҳудудидаги 56-сон ихтисослаштирилган давлат умумтаълим мактабида умумтаълим мактаблари ўқувчи қизлари иштирокида очиқ мулоқотлар бўлиб ўтди.
Тадбирда Зулфия давлат мукофоти совриндори Тожиева Розия Тўлқиновна, “Мўътабар аёл” кўкрак нишони соҳибаси Жумабоева Манзуралар иштирок этишиб,юқори синф ўқувчилари билан самимий суҳбатлашишди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM