Пастдарғом тумани ИИБ ходимлари ўғрилик содир этиб келаётган жиноий гуруҳ аъзоларини қўлга олишди

Пастдарғом тумани Новчандир МФЙда яшовчи, 1995 йилда туғилган Р.А., Б.И., Ш.Х.лар, Сурхондарё вилояти Жарқўрғон тумани Нефтчи МФЙда яшовчи 1996 йилда туғилган Х.Б. ҳамда Сурхондарё вилояти Бойсун тумани Ўрта Мачай МФЙда яшовчи 1993 йилда туғилган Э.Ш.лар олдиндан ўзаро жиноий тил бириктириб, бир гуруҳ бўлиб, 2022 йил 13 февраль куни соат тахминан 01:30ларда Парчачандир МФЙда яшовчи М.нинг яшаш хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, баҳоси 2 миллион сўмлик телевизорни ҳамда баҳоси 1,5 миллион сўмлик электр печини яширин равишда талон-торож қилишиб, воқеа жойидан яширинишган.  

Бундан ташқари, ушбу жиноий гуруҳ аъзолари 2022 йил 21 февраль куни соат тахминан 01:00да Пастдарғом тумани Чандиробод МФЙда яшовчи Н.нинг яшаш хонадонига девор орқали ғайриқонуний равишда ошиб кириб, у ердан телевизор, шамол пуркагич (винтилятор) ва қимматбаҳо ханжар пичоқни, 10 март куни эса, шу маҳаллада яшовчи Э.нинг хонадонига ғайриқонуний равишда кириб, у ердан баҳоси 2,5 сўмлик карнайларини ва 1 дона телевизорини яширин равишда талон-торож қилишиб, воқеа жойидан яширинишган.  

Ҳолатлар юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 169-моддаси 2-қисми “в”, “г” бандлари билан жиноят иши қўзғатилган.

Бундан ташқари, ушбу гуруҳ аъзолари ўзларига яна 4 нафар шахсларни жалб қилиб, туман ҳудудидаги бир нечта хонадонлардан мол, қўй ва бошқа чорва молларини ўғирлаб келишганлиги аниқланиб, ҳолатлар текширилмоқда.

Пастдарғом тумани ИИБ ходимлари томонидан олиб борилган тезкор-қидирув тадбирлари натижасида ушбу жиноий гуруҳ аъзолари қўлга олиниб, ўғирланган буюмлар ашёвий далил сифатида ҳужжатлаштириб олинган ҳамда 9 нафар гумонланувчилар процессуал тартибда қамоққа олинган.

Ҳозирда жиноят иши юзасидан тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

Самарқанд вилояти ИИБ Ахборот хизмати

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM