Наврўз – қадим қадриятлар таровати!

Бугун Пастдарғом туманининг “Янги Ўзбекистон” майдонида Наврўз байрам сайли бўлиб ўтди.

Тадбирда туман ҳокими Шунқор Худайбердиев ҳамда сектор раҳбарлари иштирок этди.

Байрам сайлида турли хил спорт ўйинлари, миллий таомлар, халқ ўйинлари намойиши барчага бирдек манзур бўлди. Дошқозонларда ош дамланиб, халққа тарқатилди.

Шундан сўнг байрам сайли майдоннинг асосий саҳнасига кўчди. Томошалар шўх ўйин кулгуга уланиб кетди. Санъаткорлар, фольклор ансанбли ҳамда болажонлар томонидан ижро этилган куй-қўшиқлари барчани рақисга чорлади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM