" Жахолатга карши маьрифат", "Огохлик давр талаб"  "Ёшларни ёт ғояларга кириб кетишини олдини олиш "

Пастдаргом туманида 2022 йил 13 июл куни  "Жахолатга карши маьрифат", "Огохлик давр талаб", "Ёшларни ёт ғояларга кириб кетишини олдини олиш" буйича йиғилиш булиб утди. Йиғилишга Оила ва Хотин-қизлар булими бошлиғи, ҳоким ўринбосари Н.Қораева, Қумитанинг дин ишлари буйича Пастдарғом тумани мутахасиси А.Юлдошов, Туман ИИБ дан Р.Хужанов, Тарғибот груҳи раҳбари Г.Пулатова, Бешнайман масжиди имом ҳатиби А.Расулов, туман бош олтинойиси М.Чориева Уюшмаган ёшлар ва туман ҳотин-қизлар фаоллари ҳамда олтинойилари иштирок этишди. Йиғилишда сузга чиққан А. Юлдошев Жахолатга қарши жахолат билан эмас , Жахолатга карши маьрифат билан курашиш кераклиги туғрисида, ИИБ дан келган вакил Р. Хужанов эса барчани огохликга чорлаб айниқса ёшларга эьтибор бериш кераклиги уларни қаттик назоратга олиш керак булса мураббий бириктириш хақида сузлаб утди. Шундан сунг сузга чиккан Бешнайман масжиди имом ҳатиби Расулов Аьзамхон фукароларимиз ичида кур-курона уқиймиз деб Миср давлатига чикиб кетаётганлиги,  у томонга бориб хужрадда уқиётганлиги, вахоланки бизнинг давлатимизда уқиш текин эканлиги замонамиз тинчлигини кадрига етишимизни Шукроналик билан яшашимиз хакида уз маьрузасида айтиб утди. Шундан сунг олтинойиларимиз  томонидан мавзуга мослаб сахна куринишини хавола этди. Йиғилиш кутаринки рухда булиб утди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM