Туман ҳокими қурилиш жараёнлари билан танишди.

 Жорий йилнинг 14 апрель куни Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинганди.

 Ушбу фармонга кўра, Пастдарғом туманида барча қулайликларга эга замонавий Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Пастдарғом туман ихтисослаштирилган мактаби ташкил этилмоқда.

Бугун Пастдарғом туман ҳокими Шунқор Худайбердиев ушбу ҳудудда бўлиб, таълим муассаси  қурилиш жараёнлари билан танишди.
 

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM