Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмасига қарашли туғруқ бўлимида йиллик режага асосан жорий таъмирлаш ва режали профилактик ювиш ишларининг ўтказилиши сабабли 2024-йилнинг 11-январидан 25-январига қадар беморларни қабул қилиш вақтинча тўхтатилади.
Ушбу вақт оралиғида ҳомиладор, туғувчи ва янги туққан аёллар туғруқхонага эҳтиёжи туғилганда Самарқанд шаҳридаги 1-, 2-, 3- ва 4- сонли туғруқ мажмуаларига мурожаат қилишлари сўралади.
Келтирилган ноқулайликлар учун узр сўраймиз.
Пастдарғом туман тиббиёт бирлашмаси.