Ўқитувчиларнинг анъанавий август ойида кенгаши бўлиб ўтди

2019-2020 ўқув йили олдидан халқ таълими муассасалари раҳбарларининг масъулияти ва ташаббускорлигини, тизимда фаолият юритаётган педагог ходимларнинг касбий  салоҳияти ва маҳоратларини янада ошириш, ўқув дастурлари ва дарсликлардаги янгиликлар, ўзгаришлар билан тизим ходимларини яқиндан таништириш ҳамда янги ўқув йилидаги  муҳим ва устувор вазифаларни белгилаб олиш мақсадида  Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирининг 2019-йил  6-августдаги "2019-2020  ўқув йили  Август кенгашларига тайёргарлик кўриш ва  ўтказиш тўғрисида"ги  255 сонли буйруғи асосида.

 

Паст Дарғом туман Халқ таълими бўлими ходимларининг  анъанавий Август конференцияси  Ушбу тантанали тадбирда туман ҳокими Ш.Худайбердиев сўзга чиқиб педагог ходимларни ушбу қутлуғ байрам билан муборакбод этди. Шунингдек,  туманимиз  таълим соҳасида  ўз билим ва салоҳияти билан муҳим ўрин тутган фахрий  педагог, бугунги кундаги таълим соҳасидаги ислоҳотлар, янгиликлардан руҳланиб, Президентимиз томонидан ўқитувчиларга  берилаётган юксак эътироф ва эътиборга  ўз миннатдорчилик сўзларини билдирдилар. 2018-2019- ўқув йилида  мувафаққиятга эришган таълим фидойиларига туман Халқ таълими бўлимининг эсдалик  совғалари топширилди.

Паст Дарғом туман ҳокимлиги матбуот хизмати

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM