ҲУҚУҚИЙ ТАРҒИБОТ-ЗАМОН ТАЛАБИ!

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 йил 2 сентябрда тасдиқлаган “Хотин-қизлар ва эркаклар учун тенг ҳуқуқ ҳамда имкониятлар кафолатлари” ва “Хотин-қизларни тазйиқ ва зўравонликдан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонунлари мазмун-моҳиятини  тушунтириш, оммага кенг тарғиб қилиш ҳамда ҳуқуқий саводхонликни ошириш мақсадида бугун яъни 6 сентябр куни туман Тиббиёт коллежида  семинар бўлиб ўтди. Семинар туман Хотин-қизлар қўмитаси, туман Адлия бўлими, туман ИИБ, туман тиббиёт бирлашмаси ҳамкорлигида ўтказилиб, 106 нафар маҳалларда хотин-қизлар билан ишлаш ва оилаларда маънавий-ахлоқий қадриятларни мустаҳкамлаш бўйича мутахассислар, 35 нафар маҳалла отинойилари, 115 нафар маҳалла фаоллари иштирок этишди.
      Шунингдек, тумандаги 106 та махаллаларда хукукий таргибот ўтказиш учун 15 та гурух тузилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM