Йўл ҳаракати қатнашчилари йўл-патруль хизмати (ЙПХ) ходимлари билан муносабатларда қуйидаги ҳуқуқларга эга

 

ЙПХ ходими томонидан тўхтатиш асослари ҳамда қоидаларнинг қайси банди бузганлиги тўғрисида тушунтириш беришни талаб қилиш;

- транспорт воситасини тўхтатган ЙПХ ходимидан ўзини таништиришини, хизмат гувоҳномасини кўрсатишини ва кўкрак нишон белгисини маълум қилишини талаб қилиш;

- хизматни мобиль видеокамерасиз олиб бораётган ЙПХ ходимига ҳужжатларни тақдим этмаслик;

- ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатини ўзига тегишли аудио, фото ва видео қурилмага қайд қилиш (тақиқланган белги мавжуд ҳудудлардан ташқари);

- қонун ҳужжатларида назарда тутилган ҳоллардан ташқари транспорт воситаси кабинасидан чиқмасдан, ЙПХ ходими билан ўзаро муносабатга киришиш;

- содир этган қоидабузарлиги қайд этилган махсус мослама натижалари билан танишиш;

- ҳуқуқбузарлик ҳолатини аниқлашда фойдаланилган махсус воситаларнинг қиёслаш сертификатларини кўрсатишни талаб қилиш;

- ҳуқуқбузарлик ҳолати юзасидан тушунтиришлар бериш;

- асоссиз тўхтатиб турилмаслигини талаб қилиш;

- ЙПХ ходими томонидан транспорт воситасини ёки ундаги юкни ташқи кўздан кечириш жараёнида иштирок этиш;

- ўзи тўхтатилган ҳудудда ЙПХ ходими хизмат олиб бориши мумкинлиги ҳақидаги дислокация кўчирмаси билан шу жойнинг ўзида танишиш;

-  маъмурий баённома расмийлаштирилганидан сўнг ЙПХ ходимининг дислокацияси сақланаётган саф бўлими бошлиғидан дислокация ҳақида ёзма маълумот беришни талаб қилиш;

- ўзига нисбатан расмийлаштирилган маъмурий ҳуқуқбузарлик тўғрисидаги баённома ва бошқа иш ҳужжатлари билан танишиш, улардан ўз ҳисобидан нусха кўчириш ёки уларни фотосуратга олиш;

- ЙПХ ходимининг ҳаракатлари ёки ҳаракатсизлиги, расмийлаштирилган маъмурий баённома устидан юқори турувчи органга ёки судга шикоят қилиш;

- ўзи гувоҳи бўлган ҳодиса ҳақида ЙПХ ходимига ҳаққоний маълумотни баён қилиш.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM