Карантин даврида энергия ресурслари ва маиший чиқинди хизматлари бўйича қарздорликни қандай кўриш мумкин?

Ўзбекистонда карантин даврида энергия ресурслари ва маиший чиқинди хизматлари бўйича қарздорликни кўриш ва ҳисоблагичлар кўрсаткичларини Мажбурий ижро бюроси идораларига жўнатишга имкон берувчи Telegram боти ишга туширилди.

Telegram’даги @mibuzbot боти орқали фуқаролар фойдаланилган энергия ресурслари ва маиший чиқинди хизматлари бўйича қарздорлигини кўриши ва ҳисоблагич кўрсаткичларини фотосуратга олиб, ушбу ботга жўнатиши мумкин.

Бюро давлат инспекторлари абонентлар томонидан юборилган суратларни қабул қилиб, кўрсаткичларни тасдиқлайди ва уларнинг махсус базага киритилишини таъминлайди.

Шунингдек, Мажбурий ижро бюросининг «www.mib.uz» расмий сайтидаги «Коммунал хизматлардан қарздорликни аниқлаш» бўлимида охирги кўрсаткичларни жўнатиш имкони мавжуд.

Фуқароларда энергия ресурслари ва маиший чиқинди хизматлари ёки ижро ҳужжатлари бўйича қарздорлик юзага келса, уни Payme, Paynet, Click, UPay ва бошқа мобил тўлов тизимлари ёрдамида тўлаб бориш мумкин.

Мажбурий ижро бюроси

Самарқан вилоят бошқармаси.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM