Томорқанинг ҳеч бўлмаганда ярмига рўзғорбоп экинлар экмаслик бу ерга ҳиёнат   

Пастдарғом  тумани ҳокими Шунқор Худайбердиев тегишли ташкилот раҳбарлари билан биргаликда туманнинг Гўзалкент ҳудудидаги фермер хўжаликлари ерлари  ҳамда аҳоли томорқаларидан унумли фойдаланиш ҳолатини ўрганди.

– Баъзи хонадонлар эгаларининг деҳқончилик қилишга имконияти бўла туриб, томорқасига беда экиб қўйганлар ҳам бор, – дейди туман ҳокими Ш.Худайбердиев. – Агар шу ерга озиқ-овқат  экинларини экилса, йил бўйи рўзғорини обод қилиши мумкин.  Томорқанинг ҳеч бўлмаганда ярмига рўзғорбоп экинлар экмаслик бу ерга ҳиёнат. Бугун фуқароларимизга шу нарсаларни тушунтираяпмиз. Туманимизда томорқасида меҳнат қилиб, яхшигина даромад қилаётганлар кўп. Лекин бу етарли эмас. Биз бугун фуқароларимизда томорқа маданиятини шакиллантиришимиз зарур. Шу нарсани уларда шакиллантира олсак, камбағаллик, рўзғордаги етишмовчиликларга барҳам беришда балки қисман, балки ундан юқорироқ натижаларга эришган бўламиз.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM