Пахтакор маҳалласидан 9 нафар аёлга замонавий тикув машиналари берилди

 

Президентимиз томонидан   2020 йилда Ўзбекистонда аҳоли ўртасида камбағалликни қисқартириш устувор вазифа этиб белгиланди.

Пастдарғом туманида бу борада амалий ишлар олиб борилмоқда.

Жумладан Пахтакор маҳалла фуқаролар йиғинида 46 нафар ишсиз, оилавий шароити оғир фуқароларнинг рўйхати шакллантирилди.

Шулардан 9 нафар аёлнинг ҳар бирига туман ҳокимлиги томонидан замонавий тикув машиналари берилди. Келгусида улар уйида туриб “Камалак инвест текстил” кластер корхонаси учун пахта терим этаклари тикиб, меҳнатига яраша ҳақ олади.

 Шунингдек,  12 нафар фуқаро ҳақ тўланадиган жамоатчилик ишига шартнома асосида жойлаштирилди. 25 нафари “Пахтакор” маҳалласи ҳудудидаги мавжуд фермер хўжаликларида  ғалладан бўшаган майдондан ҳар бирига 1 гектар ер ажратилиб, такрорий экин экиш учун уруғидан тортиб, экишгача бўлган жараёнгача фемерлар томонидан қарашади.

Шунингдек, Илм маҳалла фуқаролар йиғинида камбағаллик рўйхатига кирган фуқаро А.Холёровага 100 дона тухум йуналишидаги товуқ ва паррандаларни сақловчи қафас берилди.

Камбағалликдан чиқариш бўйича “Пахтакор” ва “Илм” маҳаллаларидаги қолган оилаларда ҳам белгилаб олинган йўл харитаси бўйича ишлар амалга оширилишини маълум қиламиз.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM