45 НАФАР ХОДИМ БЕҒАРАЗ ЁРДАМ КЎРСАТДИ

Бугунги пандемиянинг асоратлари ҳақиқатан кўпчиликка, айниқса, халққа оғир бўлди. Карантин вақтида аҳолини моддий-маънавий қўллаш лозим. Шу сабабдан, Паст Дарғом "Агробанк" филиали ходимлари ҳам бефарқ қараб туришмади.
Мазкур банкнинг 45 нафар ходимлари беш кунлик иш ҳақларидан "САХОВАТ ВА КЎМАК" жамғармасининг ҳисоб рақамига 20 миллион 954 минг сўм беғараз маблағни ўтказдилар.
Яна бир бор барча саховатпеша юртдошларимизга миннатдорчилик билдирамиз.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM