“Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши Сардобага инсонпарварлик кўмагини жўнатди

Сирдарё вилоятининг Сардоба туманидаги сув омборида юз берган ўприлиш туфайли сув тошган ҳудуддан 12 мингга яқин юртдошларимиз эвакуация қилинди. Уларга давлатимиз раҳбари бошчилигида барча зарур шароитларни яратиш борасида тезкор, тизимли ишлар олиб борилмоқда. Бироқ, бу кўпчиликнинг иши, шундай дамларда бирлашиб, табиий офатдан жабрланган аҳолига ёрдам кўрсатиш барчамизнинг инсонийлик бурчимиз деб ҳисоблайдиган Ўзбекистон “Адолат” СДП Самарқанд вилоят Кенгаши Сардобага инсонпарварлик кўмагини жўнатди. 
Партия фаоллари, депутатлар томонидан тўпланган уй-рўзғор буюмлари, кийми-кечак ва озиқ-овқат маҳсулотлари ортилган юк машинаси Сирдарё томон йўл олди. 500 кг картошка, 300 кг пиёз, 200 кг карам, гўшт, 100 дона кўрпа тўшак, 500 дан ортиқ рўзғор учун керакли идишлар, болалар ўйинчоқлари, 300 дона кийим бош ҳамда бошқа зарурий анжомлар ортилган машина йўлга тушар экан, телефонимга хабар ва қўнғироқлар келаверди. “Биз ҳали етказиб келишга улгурмадик. Яна қачон ташкил этасизлар?” каби саволлар билан мурожаат қилганлар кўп бўлди. Саховат карвонига ўз ҳиссасини қўшиш истагида бўлган сафдошларимиз кўплигидан кўнглим кўтарилди. 
Албатта, меҳр-оқибатли, саховатпеша халқимиз ҳамжиҳат бўлиб азият чекканларга Рамазон ойида қилаётган яхшиликларининг ажри беҳисоб. Бу эзгу ишлар унутилмайди. Сирдарёликлар биз сиз билан биргамиз.

Муҳиба Бобобекова,
Партия Самарқанд вилоят Кенгаши раиси.

2015-2020 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM