Пастдарғомда 56 нафар мактаб битирувчисига олтин медаль берилади

Пастдарғомда ҳам мактаб битирувчилар учун бугун “Сўнгги қўнғироқ” садолари онлайн тарзда  жаранглади.

Бугунги кунда туманда  127 умумий ўрта таълим мактаби бўлиб,  уларда 2019-2020 ўқув йили давомида 66634 нафар ўқувчи таълим-тарбия олди.

Шу йил тумандаги умумий ўрта таълим мактабларининг 9-синфини 5213 нафар, 11-синфини 4897 нафар ўқувчи битирмоқда.

Мазкур ўқув йилида аъло баҳоларга ўқиган 56  нафар 11-синф битирувчисига олтин ва 3 нафарига кумуш медаллари берилади. 186 нафар 9-синф ўқувчиларига эса аъло даражали шаҳодатномалар топширилади.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM