Пастдарғомлик фермер тарвузни янги усулда экди

Халқимизда “Деҳқоннинг ризқи ер билан кучига боғлиқ” деган гап бор. Бугун пастдарғомлик фермер ва деҳқонларимиз нафақат ўзини ўйлаб, балки туман аҳли дастурхони тўкин-сочинлиги, бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини таъминлашга ҳам ўз хиссасини қўшишга бел боғлаган. Бунинг учун айни пайтда ғалладан бўшаган 10 960 гектар ерга экилган такрорий экинларга бор меҳрини бериб, меҳнат қилишмоқда.

Тамандаги “Дилафрўз” фермер хўжалиги ҳам анашундайлардан. Жорий йилги ғалла ҳосилни ортиғи билан бажарган ушбу фермер хўжалиги, ғалладан бўшаган 108 гектар ерга такрорий экин экишни режа қилган. Жумладан,  20 гектар майдонга картошка, сабзи 10 гектар, тарвуз 10 гектар, мош 10 гектар, ловия 10 гектар,  шунингдек, 30 гектар майдонга озуқа экинлари экилган. Қолаверса, 18 гектар майдонга кечки шолғом, турп, лавлаги экинлари экишни режалаштирган.

Бир нарсани алоҳида таъкидлаб ўтиш лозим ушбу фермер хўжалик томонидан тарвузни ноанъанавий усулда экишни тажрибадан ўтказмоқда. Яъни, тарвузни уруғдан эмас кўчат қилиб экиш усулини амалиётда қўллади.

Маълумот ўрнида, туманимизда бу йилги ҳосили кутилаётган такрорий экинларнинг асосий қисми рўзғор учун зарур бўлган озиқ-овқат экинлари бўлиб, шундан, картошка 48,7 гектар, сабзавот маҳсулотлари 455,4 гектар, дуккакли экинлар 3142,9 гектар, озуқа экинлари 6667 гектарни ташкил этади.