Пастдарғомда эҳтиёжмандлар учун ажратилган 1 миллиард 82 миллион сўм пул ўз эгаларига етказилди

Аввал хабар берганимиздек, "Коронавирус пандемияси даврида ижтимоий ҳимояга ва ёрдамга муҳтож аҳоли қатламларини моддий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Президентининг Фармонига мувофиқ Пастдарғом туманида ҳам 1082 нафар ижтимоий ҳимояга муҳтож, эҳтиёжманд оилаларга бир марталик ёрдам пули – бир миллион сўмдан маблағлар тарқатилди. Ушбу пул маблағларининг манзилларига етиб бориши шахсан сектор раҳбарлари томонидан назорат қилинди. Жумладан, секторлар кесимида

1-секторга 274 та оилага 274 млн сўм

2-секторга 251 та оилага 251 млн сўм

3-секторга 278 та оилага 278 млн сўм

4-секторга 279 та оилага 279 млн сўм

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM