Халқ депутатлари Пастдарғом тумани кенгашининг ўнинчи сессияси бўлиб ўтди

Сессияда туман ҳокимининг ўринбосарлари, депутатлар шунингдек, кун тартибидаги масалалар юзасидан масъуллар карантин қоидаларига риоя қилган ҳолда иштирок этди.

Сессияни туман кенгаши раисининг ўринбосари Ф.Исмоилова олиб борди.

Сессия кун тартибида бешта масала муҳокамага қўйилди. Жумладан, тумандаги шартнома интизомини бузган, ердан самармарасиз фойдаланиб келаётган фермер хўжаликлари ерларини давлат захирасига қайтариш масаласи кўриб чиқилди.

Кун тартибидаги биринчи масала юзасидан туман ҳокимининг биринчи ўринбосари Х.Бўриевнинг ахбороти тингланди.

- Қишлоқ хўжалиги корхоналарига фаолият кўрсатишлари учун барча зарур шарт-шароитлар яратиб берилаётган бир пайтда қишлоқ хўжалиги ерларидан самарали фойдаланишда айрим фермер хўжаликларда муаммолар мавжудлиги соҳани барқарор ривожлантиришга салбий таъсир кўрсатиб келмоқда, - деди Х.Бўриев. – Мисол тариқасида айтадиган бўлсак,  жорий йилда 79 та фермер хўжаликлари ўз устида ишламагани, ғалла агротехникасида белгиланган вазифаларни ўз вақтида бажармаган. Бунинг натижасида ушбу фермер хўжаликлари томонидан 2,7 минг тонна давлатга ғалла сотиш режаси бажарилмади.

Ишчи гуруҳ томонидан ушбу фермер хўжаликлари ерлари ўрганилганда ерлардан мақсадсиз фойдаланганлиги, ерни мелиоратив ҳолати бузилишига унга салбий таъсир кўрсатганлиги, ерни тупроқ унумдорлиги пасайишига, қонунда белгиланган махсулотларни топширмаганлиги маълум бўлди.

Оқибатда  фермер хўжаликлари ер майдонлари туман ҳокими захирасига қайтариб олиниши ва ер ижара шартномасини бекор қилиниши  мақсадга мувофиқ деб топилди

 

Сессиясида кун тартибидаги масалалар бўйича масъуллар сўзга чиқиб, ўз таклиф ва мулоҳазаларини билдирди.

Билдирилган фикр-мулоҳазалар, таклифлар инобатга олиниб, кун тартибидаги масала юзасидан туман кенгаши қарори қабул қилинди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM