Масъуллар танқидга учради

Пастдарғом туман ҳокимлиги мажлислар залида туман ҳокими ўринбосарлари, тумандаги корхона-ташкилот раҳбарлари ҳамда маҳалла фуқаролар йиғинлари иштирокида йиғилиш бўлиб ўтди.

Йиғилишни туман ҳокими Шунқор Худайбердиев олиб борди.

Мажлис аввалида жорий йил 13 август куни мустақиллигимизнинг 29 йиллиги байрами олдидан ҳудудларни ободонлаштириш юзасидан бўлиб ўтган  мажлисда берилган топшириқлар ижросига тўхталиб ўтилди. Ўрганишлар натижасига кўра, ўзига тегишли бўлган ҳудуд, хонадон, кўчаларни ободонлаштириш, тоза-озодалигини таъминлашда сусткашликка йўл қўйган масъуллар танқид қилинди.

Йиғилиш давомида туман ҳокими масъулларга азиз байрамимиз олдидан барча аҳоли қатламлари ўзлари яшаётган, меҳнат қилаётган, таълим олаётган ҳудудлар, ариқ ва зовурлар, кўча ва хиёбонларни ободонлаштиришга эътибор қаратиш зарурлигини яна бир бор эслатиб ўтди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM