Устозларга эҳтиром кўрсатилди

 1 октябрь – “Ўқитувчи ва мураббийлар куни” муносабати билан Пастдарғом тумани ҳокимлигида халқ таълими тизими ходимлари, ўқитувчилар, фахрий педагоглар иштирокида байрам тадбири ўтказилди.  Тадбирда туман ҳокими ўринбосари Элдор Бердиев хамда туман ички ишлар бошқармаси бошлиғи Равшан Давиров сўзга чиқиб,  устоз ва мураббийларни касб байрами билан табриклади. 1 нафар ўқитувчига “Халқ таълими аълочиси” кўкрак нишони ҳамда бир гуруҳ ўқитувчиларга туман ҳокимлигининг Фахрий ёрлиқ ва эсдалик совғалари топширилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM