Вилоят прокурори қурувчиларга дастурхон ёзди

Пастдарғом туманида ижтимоий аҳволи оғир, фарзандларини меҳрибонлик уйларига топширган, шароити оғир бошпанасиз  аёлларга ҳашар йўли билан  қурилаётган 44 та  уйнинг қурилиш ишларида меҳнат қилаётган 100 нафардан ортиқ ичиларга Самарқанд вилояти прокурори ташаббуси билан ош дамланиб, дастурхон ёзилди. 

Эслатиб ўтамиз туман ҳокими ташаббуси билан қурилаётган мўжазгина 44 хонадон ўз эгаларига топширилгач, Пастдарғом туманидаги ижтимоий аҳволи оғирлиги сабаб фарзанларини меҳрибонлик уйларига топширган, шароити оғир бошпанасиз 44 та оила уйли бўлади. Агар рақамларда қаралса, 10 нафар чин етим, ижтимоий аҳволи оғирлиги сабаб фарзанларини меҳрибонлик уйларига топширган 20 нафар аёл ва уларнинг 43 нафар фарзанди ҳамда 14 нафар боқувчисини йўқотган аёл ва уларнинг 21 нафар фарзанди уйли бўлади. Жондан азиз фарзандларини ўз бағрига қайтариб олади. 100 нафардан зиёд фуқаронинг бошпанасизликдан чекаётган изтироблари барҳам топади. 

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM