Пастдарғомда 1177,6 гектар аҳоли томорқа  ер майдонларига тўқсонбости экинлари экилди

Халқимизда сен ерни боқсанг, ер сени боқади, деган гап бор. Буни тўғри англаган пастдарғомликлар бугунги кунда томорқасининг ҳар қарич ердан унумли фойдаланиб, рўзғори учун қўшимча даромад қилиб келмоқда.

Жумладан,  туманнинг Истиқбол маҳалласида яшовчи Яхшигул Бойсариева  ҳам ана шундайлардан. У 8 сотих томорқасида уч марта ҳосил етишдириб, мўмайгина даромад олади. Айин пайтда онахоннинг томорқасида тўқсонбости экинлари етиштирилмоқда.  Истиқбол  маҳалласида Яхшигул Бойсариева каби томорқадан унумли фойдаланиб келаётганлар талайгина.

    Эслатиб ўтамиз тумандаги 107 та маҳалла фуқаролар йиғинида  60683 та хонадонда  7605 гектар томорқа ер майдони мавжуд. 2021 йил ҳосили учун 1658 гектар аҳоли томорқа ер майдонларига  тўқсонбости экинлари экиш режалаштирилган. Бугунги кунда 1177,6 гектар  ер майдонларига туқсонбости экинлари экилган.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM