Янгиликлар

Пастдарғомлик фермер тарвузни янги усулда экди

Халқимизда “Деҳқоннинг ризқи ер билан кучига боғлиқ” деган гап бор. Бугун пастдарғомлик фермер ва деҳқонларимиз нафақат ўзини ўйлаб, балки туман аҳли дастурхони тўкин-сочинлиги, бозорларда нарх-навонинг барқарорлигини таъминлашга ҳам ўз хиссасини қўшишга бел боғлаган.

Пастдарғом тумани ҳокими иштирокида онлайн-брифинг ўтказилади

Эртага, 22 июль соат 10:00 да Пастдарғом тумани ҳокими Худайбердиев Шунқор Фармонович иштирокида онлайн-брифинг ўтказилади. 
Брифингда Ўзбекистон Республикаси Президентининг жорий йил 1 майдаги “Коронавирус пандемияси даврида озиқ-овқат хавфсизлигини таъминлаш, мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланиш, қишлоқ хўжалигини давлат томонидан қўллаб-қувватлашнинг қўшимча чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори ижросини таъминлаш мақсадида Пастдарғом туманида амалга оширилган ишлар тўғрисида маълумот берилади.

Пастдарғом тумани ҳокимига ўринбосар тайинланди

Бердиев Элдор Облоқулович Пастдарғом туман ҳокимининг ёшлар сиёсати, ижтимоий ривожлантириш ва  маънавий-маърифий масалалари бўйича ўринбосари лавозимига тайинланди.
 

Маъмурий ҳужжат – бу ...

Ўзбекистон Республикасининг “Маъмурий тартиб-таомиллар тўғрисида”ги Қонунида, маъмурий ҳужжат тушунчаси берилган бўлиб,              бу - маъмурий органнинг оммавий ҳуқуқий муносабатларни юзага келтиришга, ўзгартиришга ёки тугатишга қаратилган ҳамда айрим жисмоний ёки юридик шахслар учун ёхуд муайян хусусий белгиларига кўра ажратиладиган шахслар гуруҳи учун муайян ҳуқуқий оқибатлар келтириб чиқарувчи таъсир чорасидир.

Пастдарғом туманида жорий йилнинг шу даврига қадар 3 миллион 919 минг АҚШ долларлик маҳсулот экспорт қилинди  

Пастдарғом тумани ҳокимлиги аппарати ҳодимлари учун ўтказилган навбатдаги иқтисодий ўқувда туманда фаол инвестиция муҳитини шакллантириш, инвестицион жозибадорлигини ошириш, экспортни ривожлантириш ва импортни қисқартириш бўйича белгиланган чора тадбирлари ўрганилди.

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM