Янгиликлар

СОЛИҚ ИНСПЕКЦИЯСИ БОШЛИҒИ 150 та китоб совға қилди

Кутубхона чин маънода мактабнинг "юраги" ҳисобланади. Шунинг учун ҳам бугунги кун талаби кутубхоналар фондини бойитишга, болаларнинг китоб мутолаасига бўлган эҳтиёжларини оширишга жиддий эътибор қаратилмоқда. Қайсики билим даргоҳида китобхонлар кўп экан, шу маскан муваффақиятлари кўзга ташланади.

Жамоамизда бу ишга эътибор қандай? "Китоб хайрия марафони"ни ўтказишдан мақсад ҳам нурхонамизни илм дурдоналари билан бойитиш бўлди. Ота-оналар, ўқувчилар иштирок этган бу тадбирдан китоб ярмаркаси, мусиқий лавҳалар, бадиий чиқишлар ўрин олганлиги иштирокчиларга хушкайфият бағишлади.

“Китоб байрами” оммавий сайлга айланди

Самарқанд шаҳридаги Алишер Навоий номли марказий истироҳат боғида бошланган “Китобхонлик маданиятини юксалтириш – буюк мақсадларимизга эришишнинг муҳим кафолатидир” шиори остидаги “Китоб байрами” кенг халқ оммаси иштирокида ўтказилмоқда.

Тадбирнинг очилиш маросимида Самарқанд вилояти ҳокими ўринбосари Р.Қобилов бу йилги китоб байрами ҳар қачонгидан юксак савияда, уюшқоқлик билан ўтказилаётганини таъкидлади.

БИР АКЦИЯДА ИККИ МИЛЛИОН СЎМЛИК КИТОБ СОТИЛДИ

Пастдарғом тумани Жума шаҳридаги 8-умумтаълим мактабида ўтказилган “Фарзандимга китоб совға қиламан”, деб номланган акцияда марказий китоб дўконида бадиий адабиётлар ўқувчиларга 20 фоиз арзонлаштирилган нархда сотилди.

Акция давомида икки миллион сўмлик китоб харид қилинди.

 

 

 

Гулчеҳра Бердиёрова.

Муборак Рамазон ойини муносиб тарзда ўтказиш тўғрисида Ўзбекистон Республикаси Президентининг ҚАРОРИ

Халқимиз учун эзгулик, саховат, меҳр-шафқат рамзи ҳисобланган муборак Рамазон ойининг ижтимоий ҳаётимиздаўзаро аҳиллик ва ҳамжиҳатлик

муҳитини янада мустаҳкамлаш борасидаги алоҳида ўрни ва аҳамиятини инобатга олган ҳолда ҳамда муқаддас ислом динининг инсонпарварлик моҳиятини, унинг тинчлик, бағрикенглик, шукроналик каби олижаноб ғояларини кенг тарғиб этиш, диний-маърифий қадриятларимизни асраб-авайлаш ва улуғлаш мақсадида:

СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 682 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

СОҲИБҚИРОН АМИР ТЕМУР ТАВАЛЛУДИНИНГ 682 ЙИЛЛИГИ КЕНГ НИШОНЛАНДИ

Пахтачи тумани жамоатчилик вакиллари иштирокида туман маданият бўлимида тадбир ўтказилди.

Евросиё ҳудудида улкан салтанат барпо қилган Амир Темур шахси ва фаолиятига қизиқиш халқаро майдонда тобора ортиб бормоқда. У ҳақда шарқ ва ғарб тилларида 1.5 мингдан ортиқ асар битилган. Бугун дунёнинг қарийб 50 мамлакатида Темуршунос олимлар илмий изланишлар олиб бормоқда.

Амир Темур таваллуд кунига бағишланган тадбирлар таълим муассасалари ҳамда жамоат ташкилотларида давом этди.

Барча лойиҳа ва дастурлардан асосий мақсад – инсон манфаатларини таъминлашдир

Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев жойларда ижтимоий-иқтисодий ислоҳотларнинг бориши, амалга оширилаётган бунёдкорлик ва ободонлаштириш ишлари, йирик лойиҳалар билан танишиш, халқ билан мулоқот қилиш мақсадида 17-май куни Сирдарё вилоятига ташриф буюрди.

Сирдарё вилоятининг салоҳияти ва аҳоли турмуш даражасини ошириш бўйича изчил ишлар олиб борилмоқда. Вилоят иқтисодиёти барқарор суръатлар билан ривожланмоқда. 2017-йилнинг биринчи чорагида ялпи ҳудудий маҳсулот ҳажми 5,8 фоиз ўсган.

2015-2020 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM