Адлия вазирлиги томонидан умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади
Mon, 08/11/2021 - 09:50Адлия вазирлиги томонидан фуқароларнинг Конституция ҳақидаги билимларини синовдан ўтказиш мақсадида умуммиллий Конституция имтиҳони ўтказилади.
Имтиҳонда 15 ёшга тўлган ва ундан катта барча фуқаролар қатнашиши мумкин.
Имтиҳонда иштирок этиш ихтиёрий, бепул ва барча учун очиқ.