Жорий йил Пастдарғомда 1909 нафар ўқувчилар республика фан олимпиадасининг туман босқичида ўз билимларини синовдан ўтказади.
Tue, 12/10/2021 - 19:51Пастдарғомда умумий ўрта таълим мактаб ўқувчилари ўртасида республика фан олимпиадасининг туман босқичи бўлиб ўтмоқда. 9, 10, 11-синф ўқувчилари ўртасида ўтказиладиган ушбу олимпиаданинг жорий йилги туман босқичида 1909 нафар пастдарғомлик ўқувчи ўз билимларини синаб кўришади. 8 кун давом этадига танлов якунида 1909 нафар ўқувчилар орасидан энг юқори балл тўплаган 126 нафари ғолиб деб топилиб, фан олимпиадасининг вилоят босқичида иштирок этади.