Янгиликлар

Стол тенниси

Пастдарғом туманидаги 1-сон болалар ва ўсмирлар спорт мактабида  мамлакатимиз мустақиллигининг 30 йиллик байрамига бағишлаб 2004-2005 йилларда туғилган умумтаълим мактаб ўқувчилари ўртасида спортнинг стол тенниси тури бўйича мусобақа бўлиб ўтди. 

Мусобақа сўнгида ғолибларига ташкилотчиларнинг фахрий ёрлиқ ҳамда эсдалик совғалари топширилди.

 

Махсус-тактик ўқув машғулоти ўтказилди

Пастдарғом туманиздаги ФВДТ таркибига кирувчи ФМ хизматларининг саф кўриги ҳамда махсус тактик ўқув машғулоти ўтказилди. 

Ўқув машғулоти давомида доимий тайёргарликдаги тузилмаларга «Йиғин» сигнали берилиб, уларнинг тайёргарлиги, махсус асбоб-анжомларининг шайлиги, техникаларнинг етарли миқдорда ЁММ билан таъминланганлиги саф кўриги орқали кўриб чиқилди. 

2021 йил 10 август кунидан 2022 йил 10 февраль кунига қадар танлов ўтказилмоқда.

1. Умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш тартиби:
- Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини баҳолаш қуйидаги умумжисмоний нормативларни қабул қилиш орқали амалга оширилади:
- турникда тортилиш;
- 100 метрга югуриш;
- 3000 метрга югуриш;
- Чақирилувчиларнинг умумжисмоний тайёргарлик даражасини қуйидагича баҳоланади:

Пастдарғом туманида ўтказилган “Уч авлод учрашуви” хайрли амаллар ва ширин хотираларга бой бўлди 

Ватанимиз Мустақиллигининг 30 йиллиги муносабати билан Пастдарғом туманида “Янги Ўзбекистонда эркин ва обод яшайлик!” шиори остида “Уч авлод учрашуви” маънавий-маърифий тадбири бўлиб ўтди.  Тадбирга уч авлод вакиллари - меҳнат фахрийлари, фидойи ишчилар ва ёшлар таклиф этилди.

Тадбир туман марказида жойлашган мотамсара она ҳайкали пойига гул қўйишдан бошланди.

Ухламай туш кўраётган аёл

Очилтош Атауллаева автобус бекатларида тонг оттирган аёл. Унинг 13 йил умри кўчада кечган. Икки фарзанди билан ошхона, ертўлаларда яшаб келган. Аёл ўша кунларни бугун эслар экан, ухламасдан туш кўряпман, дейди...

2015-2024 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM