Пастдарғомда от спорти мажмуаси очилди
Thu, 26/08/2021 - 17:30Шу йил 5 августда Президентимизнинг “Чавандозлар мактаби фаолиятини ташкил этиш чора-тадбирлари тўғрисида”ги қарори қабул қилинди. Мамлакатимизда от спорти турларини ривожлантириш, чавандозлик анъаналарини давом эттириш, ёшларнинг мазкур спорт турига қизиқишларини орттиришда қарор муҳим аҳамият касб этади.