Ҳирмонга барака!
Mon, 05/10/2020 - 19:50
Пастдарғом туманидаги Чандиробод ММТП ҳудудида жойлашган “Зулайҳо Адиба пахта даласи” фермер хўжалиги 86,5 тонна пахта териб, пахта топшириш режасини биринчи теримдаёқ 101 фоизга бажарди. Илғор фермер хўжалигининг ушбу меҳнати қадрланиб, ҳокимликнинг қимматбаҳо совғаси топширилди. Шунингдек, теримда фаол иштирок этган илғор теримчиларга қўшимча тарзда пул мукофотлари берилди.