Халқ дардини билиш учун “паст”га тушиш керак
Mon, 09/09/2019 - 18:18Бугун вилоят ҳокими Э. Турдимов раҳбарлигида видеоселектор йиғилиши ўтказилди. Унда вилоят ҳокими аҳолига транспорт хизмати кўрсатишнинг аҳволи хусусида фикр-мулоҳазаларини билдирди. Нега йўловчи ташувчи автобусларда бугун ўқиши, таълим-тарбия олиши керак бўлган ўқувчилар “кондуктор?”Йўналишли, йўналишсиз такси хизматлари қандай ташкил этилган? Вояга етмаган ёшлар билан ишлаш бўйича масъул вакиллар, ИИБ ларнинг вояга етмаганлар билан ишлаш бўйича бўлимлари қаерга қарашаяпти?