Янгиликлар

Пастдарғомда 2022 йил битирувчиларининг 1 минг 396 нафари ОТМларга талабаликка қабул қилинди

2022 йилда Пастдарғом тумани умумтаълим мактабларининг 11-синф битирувчилари 4 минг 315 нафарни ташкил этиб, шулардан 1 минг 396 нафари олий таълим муассасаларига талаба бўлиш бахтига муяссар бўлди.

Шундан 871 нафари Ўзбекистондаги олий таълим муассасаларига, 413 нафари эса хорижий олий таълим муассасаларига талабаликка қабул қилинган.

Hokim yordamchisi Ishlasa ishsizlar kamayadi, odamlarning qo’li pul “ko’radi”

Zamon o`zgarayapti, siyosat yangilanayapti. Odamlarda ertangi kunga ishonch, bugungi farovon hayotga shukronalik hissi uyg`onayapti.       Albatta, buning zamirida kambag`allikni qisqartirish, ish o`rinlari yaratish, aholi daromadlarini oshirish borasidagi islohotlar samarasi sezilyapti.

Уйруғул қишлоғи Пастдарғом туманига эмас Нуробод туманига тегишли

Ижтимоий  тартармоқларда Пастдарғом тумани ҳокими Ш.Худойбердиев “Уруғли” қишлоғидаги дала ҳовлисига борувчи йўлнинг кўчасини асфальт қилиш учун “open budjet” орқали ўқитувчилардан овоз  йиғдиргани танқид қилинган.
Бу мутлақа асосиз, маълумот бўлиб пастдарғомда бундай ишлар амалга оширилмаган.
Боиси манбада келтирилган Уйруғул қишлоғи Пастдарғом туманига эмас Нуробод туманига тегишли.

Pastdarg‘om tumani davlat soliq inspeksiyasi boshlig‘i Axmedov Asatulla Berdialievichning “Soliqchi — ko‘makchi” tamoyili asosida avgust oyida amalga oshirilgan ishlar bo‘yicha hisoboti

 

           Pastdarg‘om tumani tumani davlat soliq inspeksiyasiga avgust oyi uchun byudjet daromadlariga 10 087.1 mlrd so‘mlik reja belgilangan bo‘lib, haqiqatda 10 528.5 mlrd so‘mlik tushum ta’minlandi va prognoz ko‘rsatkichi 104.1  foizga (441, 5 mln so‘m ortig‘i bilan) bajarildi.

Уйруғул Пастдарғом туманида эмас, Нуробод туманидаги қишлоқ 

Ижтимоий тармоқларда “Пастдарғом тумани ҳокими Ш.Худайбердиев ўз дачаси кўчасини  асфалт қилиш учун “openbudjet га қўйгани ростми?”, дея пост қолдирилди.
Пастдарғом тумани ўқитувчилари номидан ёзилаётгани айтилаётган хабарда ҳоким бизни ўз дачасига олиб бораётган йўлни асфальт қилиш учун “openbudged”да овоз бериши кераклигини айтишган.

Пастдарғомда ихтисослаштирилган мактаб фойдаланишга топширилди

Жорий йилнинг 14 апрел куни Ўзбекистон республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев томонидан “Президент таълим муассасалари агентлиги тизимидаги ихтисослаштирилган мактаблар тармоғини кенгайтириш тўғрисида”ги фармони қабул қилинганди. Ушбу фармонга кўра, Пастдарғом туманида ҳам Президент таълим муассасалари агентлиги ҳузуридаги Пастдарғом туман ихтисослаштирилган мактаби ташкил этилди.

2015-2022 © Пастдарғом туман ҳокимлиги. Сайт яратувчиси: SAKTRM