Амир Темур кўчасидан ўтувчилар энди хавотирланмайди
Wed, 05/08/2020 - 20:01Осойишта юртга обод кўчалар ярашади. Пастдарғом туманининг Бўстон маҳалла фуқаролар йиғини Амир Темир кўчаси обод масканга айлантирилди. Эни 20 метрни ташкил этувчи ушбу кўчанинг икки томонига лоток ариқлар ўрнатилиб, тўлиқ асфальт ётқизилди. Шунингдек, кўчанинг икки ёнига тўлиқ тунги ёритгич чироқлари ўрнатилади.